• Слайдер #1

Video-Koferensiya to'g'risida Nizom

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АЖ КУЗАТУВ КЕНГАШИ МАЖЛИСЛАРИНИ СЎРОВ УСУЛИДА ҲАМДА ВИДЕО-КОНФЕРЕНЦ-АЛОҚА РЕЖИМИДА ЎТКАЗИШНИНГ ТАРТИБ ВА ҲОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА 
НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни, Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом ва Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси томонидан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган, ва у кузатув кенгаши мажлисларини сўров усулида ҳамда видео-конференц-алоқа режимида ўтказишнинг тартиб ва ҳолатларини белгилайди. 

II. КУЗАТУВ КЕНГАШИ МАЖЛИСЛАРИНИ СЎРОВ УСУЛИДА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

2. Иш режасига мувофиқ ҳолда, баъзи масалалар бўйича кузатув кенгашининг мажлислари сўров усулида ўтказилиши мумкин. 
3. Мажлисни сўров усулида ўтказиш вақтида Кузатув кенгаши раиси унинг ўтказилиш санасини, кун тартибини белгилайди ва ижроия органига жўнатади. 
4. Ижроия органи мажлис ўтказилиш кунидан 10 кун олдин кун тартиби масалалари билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлайди ва ва уларни кузатув кенгаши аъзоларига жўнатади. 
5. Агар кузатув кенгаши аъзоси мажлис сиртдан ўтказилиши бўйича ўз эътирозларини мажлисдан олдин билдирса, ижроия органи бу ҳақда дарҳол кузатув кенгаши раисига хабар беради. Бундай ҳолатда кузатув кенгаши раиси кузатув кенгашининг бевосита мажлисини чақиради. 
6. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сўров усулида унинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин, қуйидаги масалалар бундан мустасно (Кузатув кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқлиги юзасидан қараш лозим): 
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
жамият ижроия органи ҳисоботини тинглаш, шу жумладан, жамият ривожланиш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида, шунингдек, ички аудит хизмати ва тафтиш комиссияси ҳисоботини тинглаш;
акциядорлар умумий йиғилишига жамиятни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисидаги масалани киритиш;
акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини чақириш.
7. Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан (сўров усулида) унинг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
8. Кузатув кенгаши мажлисини сўров усулида ўтказиш вақтида, мажлис баённомасида унинг сўров усулида ўтказилаётгани кўрсатилади.

BRIKTIRILGAN HUJJAT:
Ko'rishlar: 63