• Слайдер #1

Kuzatuv kengashi Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ 
КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА 
НИЗОМ

I. Умумий қоида .

    1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, «Ўзвиносаноат-холдинг» Акциядорлик жамиятининг (бундан буён - Жамият) Устави, Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли баённомаси билан тасдиқланган «Корпоратив бошқарув кодекси»га биноан ишлаб чиқилган, ҳамда жамият кузатув кенгашининг мақомини, унинг аъзоларининг сайланишини, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб беради ва фаолиятини тартибга солади.
2. Кузатув кенгаши жамиятнинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, қонунчилик ва жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш – бундан мустасно.
3. Кузатув кенгаши аъзолари ўртасидаги функцияларни тақсимлаш Кузатув кенгаши раиси томонидан Кузатув кенгашининг ҳар бир маълум аъзоси учун амалга оширилади. 

II. КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ

4. Жамият кузатув кенгашининг ваколатларига қуйидагилар киради:
Жамият ижроия органининг жамиятни ривожлантириш стратегиясини ривожлантиришга эришиш бўйича кўриладиган чоралар тўғрисидаги ҳисоботини доимий равишда тинглаб борган ҳолда, жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
жамият акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар - бундан мустасно;
акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш; ўтказиладиган санаси ва жойини белгилаш;
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида акциядорларни хабардор қилиш ва акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

BRIKTIRILGAN HUJJATLAR:

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ КУЗАТУВ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ 32 KB.doc

«O'zvinosanoat-xolding» xolding kompaniyasi Aksiyadorlik kompaniyasining kuzatuv kengashi ro'yxati 14.8 KB.pdf
Ko'rishlar: 1540