• Слайдер #1

Devident Nizomi

«ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА 
НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамиятининг мазкур низоми (матн бўйича кейинги ўринларда «Низом») Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига, «Ўзвиносаноат-холдинг» акциядорлик жамиятининг (матн бўйича кейинги ўринларда «Жамият») уставига, Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ривожлантириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 31.12.2015 йилдаги 9-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодексига ва Жамиятнинг бошқа меёрий ҳужжатларига мувофиқ тузилган.
Мазкур Низомда «Ўзвиносаноат-холдинг» АЖ дивиденд сиёсатида акс эттирилиши ва ифода топиши зарур бўлган умумий масалалар кўрилади.
2. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акциядорларнинг фаровонлигини юксалтириш ва Жамият капиталлашуви ўсиб боришини таъминлашга йўналтирилгандир. Низом акциядорларни ва бошқа манфаатдор шахсларни Жамиятнинг дивиденд сиёсати тўғрисида хабардор этиш мақсадини кўзда тутади.
Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгашининг акциялар бўйича дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш тартиби бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга ёндашувини белгилайди.
Жамият акциядорларига дивидендлар тўлови билан боғлиқ бирор-бир масала Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни меъёрлари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий (норматив) ҳуқуқий ҳужжатлари, Жамият Устави ва мазкур Низом билан ҳал қилинмаган ҳолатда, ушбу масала акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш заруратига асосланган ҳолда ҳал қилиниши керак.
3. Мазкур дивиденд сиёсати 2017-2020 йиллар даври учун ишлаб чиқилган. 
Жамият ушбу даврда дивидендлар тўловига соф фойдасининг энг камида 50% ажратилишини мақсад қилган. Қолган маблағлар келгусида Устав фондига энг кўпи билан 45% ва захира фондини тўлдириш учун энг камида 5%ини капиталлаштириш орқали Жамиятни ривожлантиришга йўналтирилади.
4. Жамият капиталлаштириш ўсишини акциядорларнинг Жамият акцияларидан даромадлар олиш бўйича қонуний мулкий манфаатларини қондиришнинг асосий усули сифатида баҳолайди. Жамиятнинг дивиденд сиёсати акцияларнинг бозор қийматини ошириш мақсадида Жамият томонидан олинган фойданинг истеъмол қилинадиган ва капиталга айлантириладиган қисмлари ўртасидаги нисбатларни оптималлашдан иборат. 
5. Жамиятнинг дивиденд сиёсати қуйидаги асосий тамойилларга асосланади: 
- шаффофлик тамойили – дивиденд сиёсатини амалга оширишда иштирок қилаётган Томонларнинг вазифалари ва жавобгарликлари, шу жумладан дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги ахборот белгиланиши ва ошкор қилинишини назарда тутади; 
- ўз вақтида тамойили – дивиденд тўловларини амалга оширишда вақтинчалик чегаралар белгиланишини назарда тутади; 
- асосланганлик тамойили – дивидендлар тўлови ва миқдори тўғрисида қарор Жамият томонидан ижобий молиявий натижаларга эришилган тақдирдагина, Жамиятнинг ҳақиқий молиявий аҳволига асосланиб ривожланиш режалари ва унинг инвестиция дастурлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши мумкинлигини назарда тутади; 
- адолатлилик тамойили – акциядорлар дивидендлар тўлови, миқдори ва тартиби тўғрисида қабул қилинадиган қарорлар юзасидан ахборот олишда тенг ҳуқуқлар таъминланишини назарда тутади; изчиллик тамойили – дивиденд сиёсати тадбирлари ва тамойилларининг қатъий ижро қилинишини назарда тутади; 
- ривожланиш тамойили – Жамиятнинг стратегик мақсадлари ўзгариши туфайли дивиденд сиёсати қоидаларини қайта кўриб чиқиш ва корпоратив бошқарув тадбирларини яхшилаш доирасида дивиденд сиёсати доимий такомиллаштирилишини назарда тутади; 
- барқарорлик тамойили – Жамиятнинг дивидендлар тўлови барқарор даражасини таъминлашга интилишини назарда тутади. 
6. Жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлови тўғрисида қарорлар қабул қилиш (эълон қилиш) Жамият ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендлар тўлови ёки тўланмаслиги тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга. 
7. Эълон қилинган дивидендлар тўлови Жамият вазифаси ҳисобланади. 
Дивидендлар тўлови билан боғлиқ сарф-харажатлар (шу жумладан, солиқлар чегирмалари ва ушлаб қолишлар, дивидендлар ўтказмалари сарф-харажатлари, почта чиқимлари) бошқарув органлари қарори бўйича дивидендлар олаётган акциядорга юкланиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ, Жамият ушбу мажбуриятнинг бажарилмаганлиги учун акциядорлар олдида жавобгар бўлади.


BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Ko'rishlar: 59