• Слайдер #1

Statistik hisobotlar

Tarmoq holatini va uning rivojlanish dinamikasini ifodalovchi asosiy va ijtimoiy iqtisodiy rivojlanish ko'rsatgichlari bo'yicha ma'lumotlar


“Ўзвиносаноат-холдинг”акциядорлик жамияти ва тизимдаги тармоқ корхоналари 2017 йилга белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириб, жорий йилнинг 9 ойида Ҳукумат томонидан белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлашда бир мунча ижобий натижаларга эришилди.


Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 1 трлн. 178млрд.826 млн.сўмлик саноат маҳсулотлари, 850млрд. 959млн. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатанмос равишда 103,5 ва 102,4 фоизни ташкил этди. 
Ҳисобот даврида 14 млн. 897минг литр узум виноси ёки ўсиш 103 фоизга, 44 млн. 488 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 100,0 фоизга, 491,8 минг литр коньяк ёки ўсиш 100,8 фоизга ва 51 млн. 157 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 101,6 фоизни ташкил этди.
Корхоналар томонидан янги турдаги - 133 та алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи: ароқ ишлаб чиқариш – 75,6 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 61,2 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ва спирт ишлаб чиқариш – 73,7 фоизни ташкил этди. 
   
 

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг 2017 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши

2017-08-11_123851.jpg
 

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг 2017 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича бизнес-режа кўрсаткичлари бажарилиши (млн.сўм)

D-uzb.jpg

 
BIRIKTIRILGAN  HUJJAT:










Ko'rishlar: 2289