• Слайдер #1

Agrofirmalar

Узумчиликка иҳтисослашган агрофирмалар.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 21 декабрдаги “Республикада узум етиштирувчи фермер хўжаликларини бирлаштириш, токзорлар самарадорлигини ошириш, илғор агротехнология-ларни жорий этиш, экспорт ва қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш учун узумчиликка иҳтисослашган агрофирмалар ташкил этиш тўғрисида”ги ЭДО-03/1-143- сонли (116-баёни) қарорига мувофиқ “Ўзвиносаноат-холдинг” холдинг компанияси ва унинг тизимидаги қайта ишлаш корхоналари, “шаробсавдо” базалари таъсисчиликларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 42 та узумчиликка иҳтисослашган агрофирмалар ташкил этилди. 
Агрофирмаларни Устав жамғармаларни шакллантиришга жами 19,9 млрд. сўм маблағ йўналтиритирилди. Ташкил этилган агрофирмаларни барчаси малакалий мутахассислар билан бутланди ва фаолият юритишлари учун маъмурий бинолар билан таъминландилар.
Жорий йилнинг бошида, ташкил этилган агрофирмалар ўзларига бириктирилган худудлардаги барча узум етиштирувчи фермерларни реестрини тузиб, иҳтисослашган фермер хўжаликлари билан хамкорлик шартномаларини тузиб, шу асосда иш олиб бормоқдалар. Жумладан, эрта баҳорда фермер хўжаликларига қарашли 98,6 минг гектар токзорларнинг 65,1 минг гектар ток қатор ораларида сабзавот, картошка, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари экилди. 
Хамкорликда ишлаётган фермер хўжаликларига маҳсулотлар хариди учун тузилган шартномалар асосида бўнак сифатида 400 тоннадан ортиқ ЁММ, 1000 тоннадан ортиқ минерал ўғитлар, 1,0 тонна/литр кимёвий препаратлар ва 530,0 млн. сўмлик техник ҳизматлар амалга оширилди. 
Жорий йилнинг ўтган даврида ташкил этилган агрофирмалар ва фермер хўжаликлари ўртасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш, уларни ички ва ташқи борозларга етказиб бериш бўйича 323,7 минг тонна узум ва бошқа қишлоқ хўжалик махсулотларига 7028 та шартнома тузилган. Агрофирмалар томонидан қўшни давлатларда савдо уйларини очиш ва экспорт шартномалари тузиш бўйича амалий ишлар қилиниб хорижий давлатлар билан 37 та жами 91,3 млн. АҚШ долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича экспорт шартномалари имзоланди. 
Бугунги кунда компания таркибидаги агрофирмалар томонидан жами 2 млн. 230 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. 
Ташкил этилган агрофирмалар республикадаги “Асака банк” АТБ мижози булиб банк томонидан ажратилган 8,0 млрд. сўм маблағларни 
54 та янги трактор, 48 та узумчиликка оид қишлоқ хўжалик техникаси ва 4 та юк автоуловларни ҳариди, 2 млн. дона ток кўчати, 2,2 минг дона шпаллер, 1,9 тонна рухланган сим сотиб олиш, 6 та музлаткичлар қурилиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фермерлардан сотиб олиш учун бўнак маблағларни шакллантиришга, экин уруғлари, минерал ўғитлар, кимёвий препаратлар, ЁММни етказиб бериш мақсадида ўзлаштирдилар. 
Жорий йил узум йиғим-терим мавсумида барча агрофирмалар фаол қатнашиб келмоқдалар. Бугунги кунда агрофирмалар томонидан 15 минг тоннадан зиёд саноатбоп навли узум хом-ашёси қайта ишлаш корхоналарига топширилди. 

BRIKTIRILGAN HUJJAT:

Узумчиликка иҳтисослашган агрофирмалар. 36 KB.doc

Ko'rishlar: 3038