• Слайдер #1

Ishonch telefon reglamenti

“ЎЗВИНОСАНОАТ-ХОЛДИНГ” ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИНИНГ ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЯГОНА ИШОНЧ ТЕЛЕФОНИ ОРҚАЛИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
(ISHONCH TELEFONI +99871 200 44 77)


1. Хизмат тавсифи (паспорти) 

1.1. Хизмат номи 
«Узвинпром-холдинг» ХК “Ишонч телефони” орқали жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилиш 200-44-77. 

1.2. Хизмат натижаси 
Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини қабул қилишни кўриб чиқиш «Узвинпром-холдинг» ХК ваколатига киради. 

1.3. Хизматни кўрсатувчи органлар 
«Узвинпром-холдинг» ХК. 

1.4. Ҳуқуқий асослар 
Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни.

1.5. Хизматни олувчи 
Юридик ва жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар. 

1.6. Сўровномани бериш муддати 
Ҳар куни, байрам кунларидан ташқари, соат 08:00 дан 24:00 гача.

1.7. Бажариш муддати 
Мурожаатлар «Узвинпром-холдинг» ХКнинг ички муайян ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда ва тартибда кўриб чиқилади . 

2.Хизматни олувчиларни хабардор қилиш 

2.1. Маълумотлар таркиби ва ҳажми 
Тақдим қилинаётган маълумотлар таркиби ва ҳажми мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича белгиланади. 

2.2. Кенг хабардор қилиш 
Жисмоний ва юридик шахсларни “Ишонч телефони” рақамлари орқали хабардор қилиш www.vinsanoat.uz. расмий веб-сайтда амалга оширилади.

2.3. Хизмат сўрови бўйича хабардор қилиш телефон қўнғироғи йўли билан олинади. 

2.4. Ҳужжатларнинг фойдаланадиган бланклари (шакллари) 
Фуқароларнинг мурожаатлари “Ишонч телефони” орқали мурожаатларни қайд қилиш китобига киритилади.

3. Хизмат кўрсатиш 

3.1. Иш вақти 
Мурожаатлар байрам кунларидан ташқари ҳар куни, дам олиш кунларисиз қабул қилинади. 

3.2. Кутиш шартлари
Телефон қўнғироғи вақтидаги хизматни кўрсатиш навбат усули бўйича амалга оширилади.


BIRIKTIRILGAN HUJJAT:

(ISHONCH TELEFONI) reglamenti  20 KB.doc
Ko'rishlar: 1401