• Слайдер #1

Shartnomalar haqida axborot

Давлат органи иштирокида амалга ошириладиган Халқаро шартномалар   ҳақида ахборот


Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари иштирокида Узумчилик ва Виночилик Ҳалқаро ташкилоти бош директори билан якуний музокаралар бўлиб ўтди. 

2013 йил 20 сентябрида «Узвиносаноат-холдинг» компанииясида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари иштирокида Узумчилик ва Виночилик Ҳалқаро Ташкилоти бош директори (OIV) Федерико Кастеллуччи билан Ўзбекистонни ушбу ташкилотга аъзо бўлиб кириши масаласи бўйича якуний музокаралар бўлиб ўтди. Юқорида келтирилган Ҳалқаро ташкилот бош директори ташрифининг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг УВҲТ билан ўзаро фойдали ва тўлақонли ҳамкорлиги масаласининг муҳокамаси, ташкилот фаолияти ҳақида Ўзбекистон томонига маълумот бериш,шунингдек Ўзбекистон Республикасини ушбу ташкилот аъзолигига кириш имкониятини кўриб чиқишдир. (OfficeInternationaldelavigneetduvin, O. I. V.) – 45 мамлакатни бирлаштирувчи хукуматлараро ташкилот (Молдавия, Грузия, Украина, Озарбайжон шу жумладан Россия ва х.кз.) Узумчилик ва Виночилик Ҳалқаро Ташкилоти 1924 йилда барпо этилган. Бугунги кунга келиб ушбу ҲТ таркибига дунёда узум ва вино ишлаб чиқаришнинг 80 фоизини ташкил этувчи мамлакатлар киритилган. УВҲТ нинг ўтган мажлиси қарорига кўра Озарбайжон ташкилотнинг 45-чи аъзоси бўлиб қолди. Виночилик соҳаси манфаатларини ҳимоя қилиш ва мақбул бозор шароитларини барпо этиш, тахлил услубларини мувофиқлаштириш ва уйғунлаштириш, қаллоблик ва рақобатчиликда ғирромликка қарши курашиш УВҲТ нинг мақсад ва вазифаларига киради. УВҲТ таркибида: вино технологияси, виночиликда технологик қабуллар ҳалқаро кодекси, вино ва унинг сифати ҳақидаги қонун, ошхона узуми ва майиз, селекция ва вино микробиологияси бўйича гурухлар фаолият юритади. УВҲТ доирасида ҳар йили, умумчилик ва виночиликка оид ҳар хил масалалар бўйича илмий симпозиумлар , шуниндек Ҳалқаро ва Жахон вино мусобақа-танловлари ўтказилади. Ўтказилган музокаралар доирасида Ўзбекистоннинг Узумчилик ва Виночилик Ҳалқаро Ташкилотига (OIV) аъзо бўлиб кириш жараёни асосий афзалликлари масаласи мухокама қилинди.

BIRIKTIRILGAN  HUJJATLAR:


Ko'rishlar: 2201