• Слайдер #1

Kompaniyaning yillik maruzalari

"Ўзвиносаноат-холдинг" компанияси бошқарув раиси Ш.Рахимовнинг компания тизимидаги корхоналар томонидан жорий йил
1-чоракда амалга оширилган вазифалари
тўғрисида ҳисоботи


Холдинг компанияси ва корхоналари 2017 йилга белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириб, жорий йилнинг 1-чорагида, Ҳукумат томонидан белгиланган прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлашда бир мунча ижобий натижаларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизомини мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимиликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустахкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисидаг”ги ПҚ-2881-сонли қарорининг ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 апрель куни компанияда марказий аппарат ходимлари иштирокида мазкур Қарор тўлиқ ўқиб эшиттирилиб, унинг мазмун моҳияти тўлақонли равишда тушунтириб берилди. Қарорда белгилаб берилган вазифа ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси юзасидан компаниянинг 2017 йил 12 апрелдаги 82-сонли буйруғи қабул қилинди ва ижро учун компания тизимидаги барча корхона ва ташкилотларга етказилди.

Ушбу буйруқга асосан барча бўлимларда ижро интизомига масъул ходимлар белгиланиб кунлик назорат йўлга қўйилди.

“Ўзвиносаноат-холдинг” ХК АЖга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари, виртуал қабулхоналари орқали ҳамда компания раиси халқ ва виртуал қабулхоналарига, Ягона интерактив давлат хизматлари порталига интернет тармоғи орқали фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш, ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ва назорат ишларини кучайтириш юзасидан доимий равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.

2017 йилнинг 1-чораги давомида компанияга жисмоний ва юридик шахслардан жами 11 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган. Келиб тушган мурожаатларнинг 3 таси тўлиқ қаноатлантирилган, 7 тасига тушунтириш берилган. Компанияга келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш ва уларни қисқа муддатларда ижобий хал қилиш юзасидан масъул ходимлар компания буйруғига асосан белгилаб қўйилган ва доимий назоратга олинган.
 
 

BIRIKTIRILGAN  HUJJATLAR:









«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2015 йил, 25 апрель
Yuklab olish (Hajmi: 0.01 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2013 йил, 27 апрель
Yuklab olish (Hajmi: 0.09 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2013 йил, 29 октябрь
Yuklab olish (Hajmi: 0.04 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2014 йил 25 январь
Yuklab olish (Hajmi: 0.08 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2014 йил, 20 апрель
Yuklab olish (Hajmi: 0.04 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2014 йил, 18 июля
Yuklab olish (Hajmi: 0.05 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2014 йил, 24 октябрь
Yuklab olish (Hajmi: 0.06 мб)

«Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси Бошқарувининг кенгайтирилган мажлиси 2015 йил, 21 январь
Yuklab olish (Hajmi: 0.04 мб)

Ko'rishlar: 1954