• Слайдер #1

Biznes reja


“O’zvinosanoat-xolding” Xolding kompaniyasining 2016 yil uchun Biznes-rejasi


KIRISH

1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирдар Маҳкамасининг 363-сонли Қарорига мувофиқ республиканинг мева-сабзавот хўжалигини монополиядан чиқариш ва ихтисослаштиришни чуқурлаштириш мақсадида «Ўзмевасабзавотузумсаноат» Республика уюшмаси базасида «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» Холдинг компанияси тузилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 136-сонли Қарорига мувофиқ «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси таркибида республиканинг барча ҳудудида ароқ-вино маҳсулотларини улшуржи сотиш бўйича «Шаробсавдо» ихтисослаштирилган базалар тармоғи тузилди.

Этил спирти ишлаб чиқарилишини бошқарув ва ташкилий тизимини янада такомиллаштириш, унинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, шунингдек, спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сотиш ва айланишида қонунийликни таъминлаш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 январдаги 21-сонли қарори билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси таркибида «Ўзспиртсаноат» АЖ ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сонли «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини бажариш юзасидан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК АЖга айлантирилди.

Соҳани давлат тарафидан қўллаб-қувватлаш шарофати билан туб ўзгаришлар юз берди, чиқарилаётган махсулот сифатини яхшилаш, корхоналарнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш каби замонавий бозор талабларига жавоб берадиган янги ташкилий тузилма барпо этилди.

BRIKTIRILGAN  HUJJAT:


Ko'rishlar: 2212